«Оллоҳга ҳамду санолар бўлсинким,  қалбинг Илоҳий зикрда ва руҳинг Илоҳий башоратлардан шодликдадир, ва сен ибодат ила машғулсан. Ибодат ҳолати энг яхши ҳолатдир…»

— Ҳазрати Абдул-Баҳо

Хизмат ва ибодат - дунё бўйлаб Баҳоийлар ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қилаётган жамоавий ҳаёт моделининг марказидадир. Бу икки унсур бир биридан фарқ қилса-да, аммо бир биридан ажралмас бўлиб, жaмoa ҳaётини oлдинга силжитaди. Ҳазрат Абдул-Баҳо ёзадиларки 

«Муваффaқият ва фaрoвoнлик, Оллоҳга xизмaт ва ибодатга бoғлиқ».

Ибодат- шахс, жамият ёки муассаса даражасида бўлмасин, Баҳоийлар ҳаётининг ажралмас қисмидир. Боҳийлар кун давомида ўз қалбларини дуо ва муножотда такрор ва такрор Оллоҳга қаратадилар - Ундан ёрдам сўрайдилар, Унга ўз яқинлари ҳақи илтижо этадилар, Уни ҳамду сано ила улуғлайдилар, ҳамда илоҳий тасдиқ ва ҳидоят излайдилар. Бундан ташқари, дўстлар у ёки бу лойиҳани амалга оширмоқчи бўлганда ўтказиладиган биргаликдаги маслаҳат учрашувлари ва йиғилишлар ҳам дуо билан бошланиб, дуо билан якунланади.

Баҳоийлар шунингдек, учрашувлар ўтказадиларки, унда дуо орқали ҳам Баҳоий ва ҳам бошқа дўстлар бирлашадилар, кўпинча бундай учрашувлар бир бирларининг хонадонларида ўтади. Бу каби дуо учрашувлари, иштирокчиларда руҳий сезги қобилиятини уйғотади ва шунингдек, улар бажарадиган хизмат турлари сингари, руҳий ва моддий фаровонликка эришишга қаратилган, ҳамда ибодатли руҳ ила суғорилган жамоа ҳаёти намунасини яратишга олиб келади.

Image

Ибодат ва хизматнинг узвийлиги Машриқ-ул Азкор муассасасида намоён бўлади. Бу қурилма ўзида маълум бир жуғрофий ҳудудда ибодат учун диққат нуқтаси бўлиб хизмат қилувчи марказий бинони, ҳамда жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизмат турларини таъминловчи ёрдамчи ташкилотлар бирикмасини мужассамлаштиради. Ҳозирги кунда дунёда бир неча Машриқ-ул Азкорлар мавжудлигига қарамасдан, уларнинг эҳтимолли қад кўтариш уруғи тобора сони кўпаяётган жамоалар заминига сепилгандир, келажакда ҳар бир ҳудуд бундайин моддий қурилманинг фойдасидан баҳраманд бўлади.

Image