«Айнан мана шундай фикрлар билан ўз ресурсларини инобатга олган ҳолда, баҳоийлар жамият ислоҳоти ва бирдамлик иши ривожига, одамзот фароғатига кўмаклашувчи ва дунёвий иттифоқчиликка ҳисса қўшишга  қаратилган сони ошиб бораётган ҳаракатлар, ташкилотлар, гуруҳлар ва алоҳида шахслар билан ҳамкорликка киришадилар».

— Умумжаҳон Адолат Уйи

Ҳазрати  Баҳоуллоҳ ўз издошларига шундай насиҳат қиладилар: “Яшаётган асрингиз эҳтиёжлари билан ташвишда бўлинг ва бугунги кун талаб эҳтиёжларидан сўйланг”.

Шу сабаб, дунё баҳоийлари ҳам шахсий равишда, ҳам жамоа бўлиб, жамият ҳаётига киришишга ҳаракат қилиб, турли гуруҳлар билан елкама-елка ишлаб, моддий ва маънавий цивилизациянинг олдинга силжишига ҳисса қўшишига ҳаракат қилмоқдалар.

Бу ерда бир-бирини тўлдирувчи икки соҳага оид уринишлар кўриб чиқилади. Ижтимоий тадбирлар, кенг жамиятнинг моддий ва ижтимоий фаровонлигига ҳисса қўшиш мақсадида, кўпинча, маҳаллий даражада амалга ошириладиган бир қатор тадбирларни ўз ичига олади. Бунга чамбарчас боғлиқ соҳа,  Баҳоийларнинг жамият дискурсларида  иштирок этиши орқали жамиятчилик фаровонлигига фикрлаш даражасида ҳисса қўшишидир. Баҳоий жамоасининг алоҳида аъзолари орасида, бу одатда турли хил ижтимоий доираларда Баҳоий таълимотига оид бўлган ўзлари  илҳомланган фикрлар билан бўлишишни билдиради.

Image