Баҳоий фаолияти

«Маърифат жоми лиммо лимдир, ундан тотганлар саодатманд бўлур! Ҳаёт булоғи жўш уриб тошмоқда; ундан ичганлар саодатманд бўлур!».

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Вебсайтнинг мазкур қисмида баҳоийларнинг якка ва коллектив тартибда, ўз муассасалари орқали Эътиқоднинг Эрон заминида ва яқин Шарқда куртак отиб пайдо бўлиши пайтидан бошлаб бугунги кундаги бутунжаҳон баҳоий жамоасига айлангунига қадар қандай қилиб Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг Зуҳурига жавоб берганлиги қараб чиқилади.

XIX асрда Баҳои Эътиқодининг вужудга келган пайтидан бошлаб, борган сайин кўплаб инсонлар Ҳазрат Баҳоуллоҳ таълимотидаги дунё фаровонлиги ҳақидаги мукаммал назарни ўзлари учун кашф эмоқда. Кўпчилик ушбу таълимотдан олган тушунчаларини ва Баҳоий тамойилларини ўз ҳаётлари ва ишларида қўллашга ҳаракат қилмоқдалар, яъни, инсоният бирлиги, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқулилиги, хурофотларни четлаштириш, фан ва дин ўртасидаги уйғунлик шулар жумласидандир. Бошқалар эса, янада олдинроққа кетдилар ва Баҳоий жамоасига қўшилишга,  ҳамда, Ҳазрат Баҳоуллоҳнинг инсоният етуклик даврига кириши ҳақидаги ажойиб нигоҳининг амалга ошишида бевосита ҳисса қўшадиган ҳаракатларда иштирок этишга қарор қилдилар.

ББаҳоийлар жамиятнинг барча қатламларига оид. Ёшу қари, эркагу аёл, бир қаторда бошқа одамлар орасида, ҳар бир мамалакатда яшайдилар ва барча  миллатларга мансубдирлар. Улар инсониятга хизмат қилиш ва Ҳазрат Баҳоуллоҳ таълимотига мувофиқ равишда ўз ички дунёларини такомиллаштиришдан иборат умумий мақсадни баҳам кўрадилар. Улар тегишли бўлган жамоа - ҳар қандай устунлик ҳиссидан ҳоли бўлган ёки ҳақиқатни тушунувчи танҳоликка даъво этишдан озод бўлган, таҳсил ва амалдан иборат жамоадир. Бу жамоа, инсоният келажагига бўлган умидни парваришлашга ва маъноли фаолиятни қўллашга интилувчидир; бу жамоа, бирдамликни тарғиб қилиш, ҳамда инсоний изтиробларни енгиллаштириш учун дунё бўйлаб меҳнат қилаётган барчанинг сайъ-ҳаракатларини қадрловчи жамоадир.

«Ҳазрати Баҳоуллоҳ бирдамлик доирасини чиздилар, Ул Зот бутун жаҳон халқларини бирлаштириш ва уларнинг барини умумжаҳон бирдамлик чодири остида йиғиш нақшини битдилар. Бу Илоҳий Марҳаматнинг ишидир ва бизнинг ҳаммамиз токи бирдамлик онгимизда ҳақиқатга айланмагунича жону дилимиз билан унга интилмоғимиз керак. Бу йўлда ҳаракат қилар эканмиз, бизга янги кучлар ато этилажак».

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Image

Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг чaқириғига жaвoб
Баҳоий ҳaёти учун муҳим бўлган икки томонлама мақсад

Image

Ибодатли ҳаёт
Хизмат ва ибодатнинг баҳоий жамоаси ҳаётида яхлитлиги

Image

Оила ва болалар
Оиланининг муҳимлиги ва болалар таълим-тарбияси

Image

Ёшлар
Баҳоий ёшларининг дунёни яхшилашга йўналтирган саъй-ҳракатлари

Image

Институционал салоҳият
Баҳоий жамияти маъмурий тизимининг ривожланиши ва ва у билан боғлиқ жараёнларнинг такомиллаштирилиши

Image

Жамият ҳаётида иштирок
Моддий ва маънавий цивилизациянинг олдинга силжиши учун барча билан ҳамкорлик


Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73