Бутун тарихий ўтмиш давомида буюк динлар, инсоний феъл-атворни маданийлаштиришда бирламчи йўналтирувчи куч вазифасини таъминлаб келган ва издошлар томонидан кўрсатилган интизом, фидоийлик, ҳамда қаҳрамонликлар шу жумладандир. Диндаги ахлоқий тамойилларнинг кўпчилиги хулқ тартиби ва андазасининг негизини белгилаш билан бирга, инсоний муносабатларни ва инсоният коллектив ҳаёти ривожини юқори чўққиларга кўтаришга хизмат қилди.

Ҳар сафар Оллоҳ Мазҳари пайдо бўлганида, дунёга инсониятнинг навбатдаги уйғониш ва ривожланиш босқичига ўтиши учун керак бўладиган янада тўлароқ илҳом кучи озод бўлади. Ташқи кўриниши жиҳатидан оддий бўлган инсоний шахс, Оллоҳнинг ердаги жарчиси бўлишга чорланади. Алқисса, Ёнаётган Бута қаршисида турган Мусони, Бодҳи Дарахти остида ёришган Буддани, Муқаддас Руҳнинг кабутар қиёфасида Исо Масиҳга аён бўлишини, ёинки фаришта Жаброилнинг Муҳаммад аллайҳиссаломга нозил бўлганини эслаш мумкин.

ХIX аср ўртасида Оллоҳ инсонларга янги Ваҳийни етказиш учун ҳазрати Баҳоуллоҳни чорладиким, бу номнинг маъноси “Оллоҳнинг шон-шуҳрати” демакдир. Қирқ йил давомида Ул Зотнинг қаламига мансуб минглаб сатрлар, номалар ва китоблар битилди. Ўз Битикларида, Ул Зот инсон ҳаётининг ҳам маънавий ва ҳам моддий томонларини ўзида мужассамлаштирувчи глобал цивилизция тараққиётининг асосини баён қилдилар.

Мен ҳеч қачон дунёвий ҳукмронликка даъво қилмадим. Ягона мақсадим Оллоҳнинг Менга буюрганларини инсонларга тақдим этишдир...

— Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Ҳазрати Баҳоуллоҳ инсониятга давр ҳисобидан сўнгги бўлган Илоҳий хабарини келтиргани учун, 40 йил давомида тутқунлик, азоб-уқубат ва сургунлар изтиробини чекди. Бугунги кунда Ул Зотнинг ҳаёти ва вазифаси курраи замин бўйлаб тобора юксак шуҳрат қозонмоқда. Миллионлаб кишилар Ул Зот таълимотини ўз шахсий ва жамоавий ҳаётларида дунёни яхшилаш мақсадида қўлламоқдалар.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ таълимоти…эндиликда,  бизга диний таълимотнинг энг юксак ва энг пок шаклини туҳфа қилади...

— Лев Толстой, Рус ёзувчиси

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73