Ул Зот Зуҳурининг дунёни бирлаштиришдек мақсадига эришиши кафолатини таъминлаш учун Ҳазрати Баҳоуллоҳ  тўнғич ўғиллари Ҳазрати Абдул-Баҳони баҳоий жамоалари бирдамлигини асраш учун, ўз Аҳдларининг маркази этиб тайинладилар ва Умумжаҳон Адолат Уйи жорий этилишини буюрдилар. Ўз навбатида Ҳазрати Абдул-Баҳо  Умумжаҳон Адолат уйининг  функционал тамойилларини жорий этдилар ва вафотларидан сўнг барча баҳоийларга набиралари Шавқи Афандига мурожаат қилишни васият этиб, Шавқи Афандини Баҳоий Эътиқодининг Муҳофизи этиб тайинладилар.

Ҳазрати Абдул-Баҳо (чап томондан) тўнғич набиралари Шавқи Афанди билан бирга.Ҳазрати Абдул-Баҳо (чап томондан) тўнғич набиралари Шавқи Афанди билан бирга.Ҳам Умумжаҳон Адолат Уйига ва ҳам Муҳофизга, ҳар икковларига бир хил вазифалар тайинланган, яъни, тамойилларни тарғиб этиш, қонунларни кучга киритиш, муассасаларни ҳимоя қилиш, ҳамда Баҳоий Эътиқодини доимий ривожланаётган жамиятнинг талабларига мослаштириш.

36 йил давомида Шавқи Афанди ақл бовар қилмас даражадаги узоқни кўра билишлик қобилияти, оқиллиги, ва фидокорлиги билан систематик тарзда ривожланишга ҳисса қўшди, тушунчани кенгайтирди, ҳамда, бутун инсоният ирқининг хилма-хиллигини ўзида акс этган, тобора ўсиб бораётган Баҳоий жамоаларининг бирдамлигини мустаҳкамлади.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ томонидан битилган, жамоаларини бошқаришнинг антиқа тизими, Шавқи Афанди раҳбарлигида бутун дунё бўйича кенг тараққий этди. У Баҳоий Муқаддас Битикларини  инглиз тилига таржима қилиб, Муқаддас Заминда Эътиқоднинг  руҳий ва маъмурий марказини ободонлаштирди; ва ўзи битган минглаб мактубларда ижтимоий ўзгаришлар динамикаси ва цивилизациянинг руҳий жабҳасига оид чуқур тушунчаларни таклиф этдики, унинг орқали инсоният одимлаёган келажак ҳақида қалбни тўлқинлантирувчи бир қараш очилди.

Унинг кенг қамровли ютуқлари ва унинг раҳнамолигига хос бўлган сифатлардан ҳамма ҳайратда эди, зеро бу, кичик бир ҳовуч оддий одамлар гуруҳида, ҳатто улар ўзи хаёлига ҳам келтиролмаган куч ва қобилиятни уйғотган бир раҳнамолик эди……
—Дэвид Хофман (David Hofman), ёзувчи ва радиожурналист.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73