Бугун биз тарихнинг антиқа бир даврида яшаяпмиз. Инсоният болалик чоғидан улғайиб, ўзининг жамоавий етуклик даврига яқинлашар экан, шахс, жамият ва жамоат институтлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида янгича тушунча заруратига бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда Тан олиш керак-ки, цивилизация тараққиётининг ушбу уч бош қаҳрамони ўзаро боғлиқдир, ва улар ўртасидаги эскича низо парадигмалари, яъни муассасалар томонидан бўйсунишнинг талаб қилиниши, алоҳида шахсларнинг эса озодлик учун курашиши - буларнинг бари дунёни яхшилаш ишида янада чуқурроқ бўлган тушунчалар билан алмашиши керак, қайсиким, ҳар бири томонидан ўзаро бир бирини тўлдирувчи ролларни ўйнаш орқали. Шахс, жамоа ва ижтимоий муассасалар цивилизация яратувчи фаол куч эканини, ҳамда унга мувофиқ ҳолда ҳаракат қилиши кераклигини тан олиш, инсон бахтига эришишда катта имкониятлар очади ва инсон руҳининг ҳақиқий кучи ўзини намоён этиши мумкин бўлган муҳитни яратишга имкон яратади.

«Барча одамлар оламни ислоҳ этиш учун яралганлар» — Ҳазрати Баҳоуллоҳ
Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.