Оллоҳ, коинот Яратувчиси ўз Илоҳий Мазҳарлари таълимоти орқали интеллектуал ва ахлоқий қобилиятларни ўстиради.

Коинот яратувчиси бўлмиш Оллоҳ Билгувчи, Севгучи ва Раҳимдилдир. Жисмоний қуёш дунёни ёритгани каби, Оллоҳ нури барча мавжудотлар узра тўкилмиш.   

Ҳеч бир фоний идрок Оллоҳ моҳиятини чинаккам англай олмайди. Оллоҳ ҳақидаги тушунчамиз нақадар кенг ва таассуротли бўлмасин, у барибир инсоний ақл чегаралари билан чекланган бўлади.

Асрлар давомида бутун инсониятнинг руҳий, ақлий ва ахлоқий  қобилиятларини тарбиялаш учун Оллоҳ Мазҳарлар сифатида танилган Илоҳий Элчиларни юборди, улар орасида Иброҳим, Кришна, Зардушт, Мусо, Будда, Исо Масиҳ, Муҳаммад ва яқин ўтмишдаги Боб ва Баҳоуллоҳ;  Ҳар гал Илоҳий Мазҳар келиши билан мислсиз тараққиёт бошланадики, унинг таълимоти бутун бошли халқларда инсоний мотивация негизигача етиб бориб, илгари имкон бўлмаган даражада цивилизация тараққиётига ҳисса қўшиш қобилиятини уйғотади.  

Бугун биз инсоният ирқининг етуклик даврига эришиши арафасида турибмиз. Турли босқичларни ўтар эканмиз, биз жамоа сифатида ўз гўдаклик ва болалик давримизни бошдан кечирдик. Бутун дунёда инсоният жамияти туб ўзгаришларни бошидан кечирмоқда ва энг юқори йўналиш аниқ: кўз ўнгимизда инсоний жамиятнинг ўз шаклланишида сайёравий цивилизация ҳолатига ўтаётганининг шоҳиди бўлаяпмиз.

Оллоҳ ижодининг ажиб далилларига гувоҳлик беринг ва унинг хилма-хиллиги ҳамда хусусиятлари ҳақида фикр юритинг”.
- Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.