Ҳазрати Баҳоуллоҳ таълимоти кенг қамровли бўлиб, у шундай мавзуларни тадқиқ этади: Зуҳурнинг табиати ва мақсади, инсон мавжудотига хос табиий олийжаноблик, руҳий фазилатларни ривожлантириш, ҳамда одамзотнинг табиат дунёси билан ўзаро таъсири. Баҳоий Битикларида кўпинча  “бутун инсониятнинг олий мақсади” бўлмиш - умумий тинчлик ҳам тилга олинади, шунингдек, бундай тинчликка хайрихоҳ ижтимоий принциплар борасидаги тушунтиришлар ҳам келтирилади. Бу принциплар қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳақиқатни мустақил тадқиқ этиш; Баҳоий Эътиқодининг негиз тамойили бўлмиш буткул инсоният наслининг бирлиги; хурофотларнинг барча кўринишига чек қўйиш; дин ва фан ўртасида мавжудлиги лозим бўлган ҳамоҳанглик; эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенгҳуқуқлик, инсоният қушининг парвози учун лозим бўлган икки қанотдир; мажбурий таълимнинг киритилиши; умумжаҳон ёрдамчи мулоқот тилининг қабул қилиниши; ҳаддан ортиқ бўлган бойлик ва камбағалликка чек қўйилиши;  давлатлар ўртасидаги низоларни бартараф этиш учун умумжаҳон трибуналнинг ташкил этилиши ва инсоний ишларида бош принцип этиб, адолатнинг тасдиқланиши. Баҳоийлар ушбу принципларга шунчаки мужмал бир ниятлар сифатида қарамайдилар; улар алоҳида шахс, жамоа ва муассалар томонидан баробар равишда зарурий ва амалий эътиборни талаб қиладиган масалалар сифатида тушунилади. 1985 йилнинг Октябр ойида Умумжаҳон Адолат Уйи бутун инсониятга қаритилган умумжаҳон тинчлиги мавзусидаги “Дунёвий Тинчлик Ваъдаси” деган мактуби нашр этилганини эълон қилди. Баҳоий жамоаларининг халқаро тинчлик ўрнатилишининг жамият эвалюциясидаги навбатдаги босқичи эканлигига бўлган ишончи сабабларини тушунтирар экан, мактуб шуни яққол таъкидлайди:

Яхши ниятли одамлар бутун қалби билан юз йиллар давомида интилиб келаётган ва сонсиз пайғамбару шоирлар авлоди томонидан тасвири куйлаб келинган, асрдан асрга қадар муқаддас битикларда ҳамиша инсониятга башорат қилинган Буюк Тинчлик, ниҳоят, халқлар эриша оладиган даражада яқинлашди. Тарихда биринчи бор ҳар биримиз бутун сайёрани унинг кўпсонли турли туман халқлари билан ягона истиқболда кузатиш имконига эгамиз. Дунёвий тинчлик нафақат мумкин балки муқаррар.
Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73