"Илоҳий Эътиқод ва Оллоҳ Дини асосини ташкил этувчи олий мақсад, инсон ирқининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг бирдамлигини  тарғиб қилишда, ҳамда, одамлар орасида муҳаббат ва биродарлик руҳини тарбиялашда мужассамлашгандир…"
— Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Инсоният бирлиги тамойилини амалга ошириш, Ҳазрати Баҳоуллоҳ Зуҳурининг ҳам мақсади ва ҳам амалдаги тамойилидир. Ҳазрати Баҳоуллоҳ инсон дунёсини одам танасига қиёслайдилар. Ушбу танада миллионлаб ҳужайралар шакли ва функциясига кўра турли хил бўлиб, соғлом тизимни сақлашда ўз ролини ўйнайди. Худди шу тариқа алоҳида шахслар, жамоа ва муассасалар ўртасидаги уйғун муносабатлар ҳам жамиятни қўллаб қувватлашга хизмат қилади ва цивилизация ривожига имкон яратади.

Инсон ва жамият »
Бугун биз тарихнинг антиқа бир даврида яшаяпмиз. Инсоният болалик чоғидан улғайиб, ўзининг жамоавий етуклик даврига яқинлашар экан, шахс, жамият ва жамоат институтлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида янгича тушунча заруратига бўлган эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда

Ягона инсон оиласи »
Бизнинг ягона одамзод оиласига тегишли эканлигимиз ҳақидаги ишонч - Баҳоий Эътиқодининг негизидир.

Баҳоий Маъмурий Тартиби »
Баҳоий жамоалари фаолияти ҳар бирининг ўз амал қилиш соҳасидан иборат бўлган муассасалар тизими орқали бошқарилади.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73