Description
Ибодат орқали инсон Оллоҳни улуғлайди, Унга муҳаббатини ифодалайди ёки Ундан ҳидоят ва мадад сўрайди. Бизни ўзаро боғлайдиган дўстлик ва аҳиллик руҳи ибодат амали орқали мустаҳкамланади. Боб, Баҳоуллоҳ ва Абдул-Баҳонинг битиклари ҳам ёлғизликда, ҳам умумий дуо учрашувларида ўқиладиган кўплаб ажойиб, ифодали ва руҳий қувватга эга бўлган дуоларни ўз ичига олади.
